“Барса”: Бу футболчилар умуман сотилмайди!

“Барселона”нинг янги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бўлажак мавсумга пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Германиялик мутахассис янги лойиҳани амалга оширишда қайси футболчиларга суяниши ҳақида аниқ фикрга келди.

Sport.es нашрининг ёзишича, бир неча ўйинчига ёзга қандай таклиф бўлишидан қатъи назар, улар Каталонияда қолади.

Манбага кўра, мураббийлар штаби олти нафар ижрочи – дарвозабон Марк-Андре тер Штеген, ҳимоячи Пау Кубарси, ярим ҳимоячилар Гави, Педри, Фермин Лопес ва ҳужумкор футболчи Ламин Ямалга суянади.

Қолган ҳар қандай ўйинчи бўйича яхши таклифлар кўриб чиқилиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!