“Барса”: Бу ўйинчи энди бизга ортиқча!

“Барселона” раҳбарияти ўтган йили ёзда “Лион” билан шартномаси тугаган Мемфис Депайни эркин агент сифатида текинга қўлга киритган эди.

Нидерландиялик тўпурар Каталонияга аввалги бош мураббий Рональд Куман таклифи билан келган. Хави эса унга ўзи тузаётган таркибдан жой бермоқчи эмас.

Клуб мутасаддилари вазиятдан Мемфис Депайни сотиб чиқмоқчи. Ёзда 28 ёшли ўйинчини трансфер қилмоқчи бўлган клублар 20 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши керак бўлади.

Депайга Англия, Германия ва Франция чемпионатларидан чорлов бўляпти.

Мемфис бу мавсумда “Барселона” сафида барча турнирларда 39 та учрашув ўтказиб, 13 та гол ва бир жуфт ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!