"Футболчиларимга ҳеч қанақа эътирозим йўқ" - Александр Хомяков иштирокида матбуот анжумани

  • 29 октября, 22:24
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалидаги “Пахтакор” - “Бухоро” (1:0) учрашувидан кейин одатдагидек матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлаб бухороликлар устози Александр Хомяков иштирок этди ва саволларга жавоб қайтарди.

Tecno

- Аввало, “Пахтакор” клубини ғалаба билан табриклайман. Кейинги йили уларга Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасида омад тилайман. Қолаверса, Бухородан келган мухлисларга ва андижонлик ишқибозларга ҳам раҳмат айтаман. Улар бизни кўпроқ қўллаб-қувватлаб туришди. Ўйинга келадиган бўлсак, одатда бундай финалда учрашув тадқирини биргина гол ҳал қилиши мумкин ва бугун шундай бўлди, деб айта оламан. Футболчиларимга ҳеч қанақа эътирозим йўқ. Кўрсатган ўйини, учрашувга бўлган муносабати, ўзларини ажойиб тутишгани ва жанг бергани учун миннатдорчилик билдираман.

- “Бухоро” клубини ўйин охирида киритган голи бекор қилинди. Ўша вазият ҳақида нима дея оласиз?

- Ўша вазиятни кейинроқ такрорий ҳолатини кўрдим. Мени шахсий фикрим: у ерда офсайд йўқ эди. Лекин мен мутахассис эмасман. Экспертлар бор ва улар бу борада хулоса чиқаришади.  

- Башар Ресанни қўпол ўйнаган вазиятида унга сариқ карточка кўрсатилди. Сизнингча, у қизил карточка эмасмиди?

- Биринчи таймда Пўлатов билан бўлган ҳолат кўпроқ қизилга тортарди. Аммо айтганимдек, мен бу борада мутахассис эмасман. Бир нарса дея олмайман. Мутахассислар яхшироқ билишади.

- Учрашувдан кейин жамоа кийиниш хонасида бироз нохушроқ вазият, бақир-чақир овозлар эшитилгандек бўлди. Гўёки, футболчилар ўзаро келиша олмаётгандек таассурот қолдирди. Умуман, кийим алмаштириш хонасидаги ҳолат қанақа?

- Ҳаммаси эҳтирослар билан боғлиқ. Улар ёш болалар эмас, кап-катта профессионал футболчилар. Бунақа ҳолатда бироз қизишиб кетишлари мумкин. Кейинчалик ўзларини босиб олишади. Мураббий сифатида кап-катта болаларга ўзингни босинглар ёки бошқа нимадидр деб айтишим бироз нотўғри бўлади. Улар ҳаммасини тушуниб туришибди. Қолаверса, уч кундан кейин бизни яна муҳим ўйинимиз бор, улар буни ҳам яхши билишади. Барчаси кийим алмаштириш хонасида қолди. Шунингдек, жамоамиздаги ёш ўйинчилар учун бундай ҳолатлар кейинги фаолиятида сабоқ бўлади. Жамоадан доим ғалаба кутилади. Аммо ҳар доим ҳам ғалаба қозониш имконсиз нарса.

- Ўйингача жамоа аъзоларини тайёргарлиги ва кайфият қандай эди? Учрашувдан кейин жамоа легионери Марко Колакович мағлубиятга чидай олмасдан кўз ёш тўкди. Ваҳоланки, маҳаллий ўйинчилардан буни кутса бўлади, аммо легионердан бу нарсани кутмагандим.  

- Буни сабаби, футболда футболчилар соврин ютиш учун ўйнашади. Албатта, биз “Пахтакор”ни қанчалик хавфли рақиб эканлигини билардик. Барибир бизда ишонч бор эди. Чунки бу финал ва финалда ҳар хил вазият бўлиши мумкин. Марко Колакович ҳам анча йиллардан бери Ўзбекистонда ўйнайди. Шу ердаги фаолияти давомида нимадир ютиб ўзидан яхши из қолдиришни хоҳлайди.  Балки ўйиндан кейин шу нарсалар унга қаттиқ таъсир қилгандир. 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию