“Барса”: Бу тўпурар билан музокара бўлмайди

Бир неча ой олдин “Ювентус” ҳужумчиси Душан Влахович атрофидаги вакиллар уни “Барселона” клубига таклиф қилган эди.

Бироқ каталонияликлар 26 ёшли форвардни трансфер қилишни устувор вариант, деб ҳисобламайди. Шу сабабли, бу масала бўйича музокаралар бир неча ҳафта олдин музлатиб қўйилган.

Бу ҳақда Sport.es сайти хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” ҳужум чизиғини кучайтириш учун бошқа вариантларни ўрганмоқда.

Ҳозирча Душан Влаховичнинг “Барселона”га ўтиши варианти истисно қилинган.

Таъкидланишича, сербиялик ҳужумчи ўзи учун асосий мақсад сифатида айнан “Барселона”га ўтишни белгилаган ва шу сабабли бошқа музокараларни тўхтатиб турган эди.

Жорий мавсумда Душан Влахович барча мусобақаларда 17 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.  Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!