"Барса" бу юлдуз билан хайрлашишга тайёр
Вазият шуни тақозо этмоқда
«Барселона» раҳбарияти француз ҳимоячиси Жюль Кунде бўйича кескин қарор қабул қилиш арафасида. Каталония клуби мураббийлар штаби футболчининг ўйинида кутилган ўсишни кўрмаяпти ва уни сотиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Ллуис Мигельсанц хабар берди.
Клуб ичида Кундега нисбатан позиция аниқ: у мажбурий тарзда трансфер рўйхатига қўйилмаган, аммо муносиб таклиф тушса, кетиши мумкин бўлган футболчилар қаторига киради. Асосий таркибдан тушиб қолган Жюль учун «Барселона» энди қаттиқ туриб олмоқчи эмас.
Маълум қилинишича, ёзги трансфер ойнасининг ўзидаёқ каталонияликлар Кунде бўйича таклифларни эшитишга тайёр эди, бироқ ўша пайтда футболчининг ўзи жамоада қолиб, рақобат қилишни танлаган. Энди эса захирада қолиш хавфи сақланиб қолаётгани уни кетиш ҳақида ўйлашга мажбур қилиши мумкин.
Кунде атрофидаги вазиятни камида Англия премьер-лигасининг учта етакчи клуби кузатиб бормоқда. Манбаларга кўра, эҳтимолий трансфер учун сўраладиган сумма тахминан 50 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.
Изоҳлар (0)