"Барса" да ўйнаган футболчи: "Олтин тўп" футболга зиён келтиряпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси ва каталониялик «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Самуэль Юмтити «Олтин тўп» мукофоти ҳақида ўз фикрини билдирди.

Унинг таъкидлашича, бу мукофот атрофидаги маросим энди аввалги аҳамиятини йўқотган.

- «Олтин тўп» тақдимот маросими эндиликда маъносиз бўлиб қолди. Ҳозир бу соврин футболга жиддий зарар етказяпти. Футбол – жамоавий ўйин, аммо футболчилар кўпроқ «Олтин тўп»ни қўлга киритиш ҳақида ўйлашяпти, жамоа натижалари эса орқа планга суриляпти. 

Месси ва Роналду даври тугагач, мен учун бу мукофот қизиқ бўлмай қўйди», – дея Юмтитининг сўзларини RMC Sport келтиради.

Ҳозирги кунда ушбу нуфузли индивидуал соврин соҳиби ПСЖ ва Франция терма жамоаси вингери Усмон Дембеле ҳисобланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!