“Барса” еттита футболчи олади
“Барселона” чемпионлик мавсумидан кейин Чемпионлар лигасида муваффақиятли қатнашиш мавқсадида таркибини кучайтиришга қарор қилди.
Клуб раҳбарияти молиявий муаммолар борлигига қарамай, бош мураббий Хави Эрнандесга етти нафар футболчи олиб беради.
Sport нашрининг таъкидлашича, кўп нарса Ла Лига раҳбариятининг “Барселона” трансфер режалари бўйича қарорига боғлиқ бўлади. Лига ўз қарорини 19 май куни эълон қилади.
Манбага кўра, Хави Эрнандес Серхио Бускетсдан бўшаган ўринга “Реал Сосьедад” вакили Мартин Субимендини олиб келмоқчи. Шунингдек, испаниялик мутахассис ўз жамоасига “Манчестер Сити” сардори Илкай Гюндоғанни ҳам чақиряпти.
Асосий нишон ҳамон Лионель Месси бўлиб турибди. Ҳимоя марказига Иньиго Мартинес номзоди маъқуллаган.
Яна учта позицияга муносиб номзодларни қидириш ишлари давом эттириляпти.
Фикрлар