“Барса” футболчига чиқиш эшигини кўрсатди
“Барселона” келаси мавсум ҳам марказий ҳимоячи Клеман Лангле хизматидан фойдаланмайдиган бўлди.
29 ёшли футболчи ўтган мавсумни “Астон Вилла”да ўтказиб, ижарадан қайтган эди. Бироқ Каталония клуби мутасаддилари унга ўзига тезроқ бошқа жамоа топиши кераклигини уқтиришди. Бу ҳақда Испаниянинг Sport нашри хабар берди.
Шунга қарамай, Лангле “Барселона”нинг мавсумолди йиғинларида иштирок этаверади. Бир пайтнинг ўзида агентлари унга янги жамоа излайди.
Франциялик легионер “Нанси” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017 йили уни “Севилья” ўз сафига қўшиб олган. Бир мавсумдан кейин “Барселона” 36 миллион еврога яқин маблағ тўлаб, Ланглени трансфер қилди.
Лангле анчадан бери каталонияликларнинг асосий таркибига кира олмаяпти. У сўнгги икки мавсумни “Тоттенхэм” ва “Астон Вилла”да ижарада ўтказди.
Фикрлар