"Барса" футболчиси Фати Испания паспортига эга бўлди

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Анссумане Фати Испания фуқаролигига эга бўлди.

Tecno

16 ёшли футболчи Бразилияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун Испания (У-17) терма жамоасига номзод бўлган 50 та футболчи қаторига киришга ҳам улгурди.

Фати Гвинея-Бисауда туғилган, у Португалия фуқаролигини ҳам қабул қилиши мумкин эди. Аммо якунда Испанияни танлади.

Эслатиб ўтамиз, ёш футболчи Ла Лиганинг жорий мавсумида 3 та баҳс ўтказди ва 2 та гол уриб, битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!