"Барса" футболчисига Англиянинг бешта гранди харидор
«Барселона» марказий ҳимоячиси Жюль Кундега Англия премьер-лигасининг бир қатор етакчи жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Sport нашри маълумотларига таяниб ёзган Barca Universal нашрига кўра, француз футболчисининг келажагини «Арсенал», «Ливерпуль», «Челси», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» клублари диққат билан кузатиб бормоқда. Шу билан бирга, 27 ёшли ҳимоячининг ўзи жамоасини ўзгартиришга шошилмаяпти – у «Барселона» сафида қолиб, «блауграна» шарафини ҳимоя қилишни давом эттиришни афзал кўрмоқда.
Каталония клуби раҳбарияти эса Кунде бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр, бироқ фақат ўзлари учун молиявий жиҳатдан манфаатли вариантларгина муҳокама этилади.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Жюль Кунденинг бозор қиймати 55 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Фикрлар