Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Барса"га керакли ўйинчи Ла Лигадан чиқди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Чемпион изланишдан тўхтамайди

«Вильярреал» ҳужумчиси Альберто Молейро яқин вақтлар ичида етакчи клублардан бири сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда ElNacional.cat нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби 23 ёшли ҳужумчини қишки трансфер ойнаси учун устувор номзодлардан бири сифатида белгилаган.

«Блауграна» спорт директори Деку Молейро истеъдодининг катта мухлиси ҳисобланади. Уни жамоага жалб этишга асосий ташаббускорлардан бири ҳам айнан шу мутасаддир. Молейро ҳужум чизиғининг чап қанотида ҳам, марказда, тўғридан-тўғри ҳужумчи ортида ҳам ўйнай олади.

Хабарларга кўра, футболчининг ўзи ҳам «Барселона»га ўтиш ғоясига ижобий қарайди ва қишки трансфер даврида бу имкониятни қўлдан бой бермасликни истамоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ