"Барса" Германия терма жамоаси футболчисини кутяпти
Анжело Штиллерга бир қатор етакчи клублар қизиқиш билдирмоқда. 25 ёшли немис ярим ҳимоячиси Анджело Штиллер атрофида трансфер бозорида жиддий қизиқиш кучаймоқда. Футбол бўйича инсайдер Экрем Конурнинг ёзишича, унинг учун курашаётган клублар орасида Испаниянинг машҳур «Барселона» жамоаси ҳам бор.
Манбага кўра, Штиллерни нафақат «Барселона», балки Лондоннинг «Арсенал», Туриннинг «Ювентус» ва Леверкузеннинг «Байер» клублари ҳам ўз сафига қўшиб олишни кўриб чиқмоқда.
Айтилишича, скаутлар ярим ҳимоячининг ўйинини Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи туридаги баҳсда махсус кузатишган. Ушбу учрашувда «Штутгарт» ўз майдонида «Викинг» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Штиллер ўйинни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ 90 дақиқа майдонда қолган.
Анджело Штиллер 2023 йилдан бери «Штутгарт» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унгача у «Хоффенхайм» таркибида тўп сурган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи клуб учун тўртта ўйин ўтказди ва бир голли узатма муаллифига айланди. Бу ассист айнан «Викинг»га қарши баҳсда қайд этилган.

Фикрлар