"Барса" Гвардиоланинг ишонган шогирдини сотиб олмоқчи
Янги жамоа тузишга киришган "Барселона" яна бир катта трансферни амалга оширмоқчи.
"El Nacional" нашри тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоденни сотиб олишни ният қилган. Бу трансферни шахсан бош мураббий Хави талаб қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган.
Хави унда собиқ жамоадоши Андрес Иньестанинг ҳаракатларини кўрмоқда. "Transfermarkt" портали 21 ёшли футболчини 85 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсум Фоден "шаҳарликлар" либосида 19 ўйинда майдонга тушди ҳамда ўз ҳисобига 6 тадан гол ва ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Фикрлар