“Барса” ҳужумчисини уч клуб олиб кетмоқчи

CHERY AUTO

“Барселона” асосий таркибидан муқим жой ола билмаган истеъдодли ҳужумчи Пау Виктор фаолиятини бошқа клубда давом эттириш имконияга эга.

Tecno

Каталонияликлар бу ўйинчини 2023 йили ёшлар жамоаси учун “Жирона”дан ижарага олиб, бир йил ўйнатганидан кейин 2,7 миллион еврога тўлиқ трансфер қилганди.

Пау Виктор якунланган мавсумда барча турнирларда жами 29 маротаба майдонга тушган бўлса-да, умумий ҳисобда 379 дақиқа ўйнади. Майдонда қисқа муддат ўйнаганига қарамай, иккита гол ва битта ассист муаллифи ҳам бўлди.

Журналист Адриан Санчеснинг маълум қилишича, Каталония клуби мутасаддилари Пау Викторнинг иқтидорини юқори баҳоламоқда ва келажакда асосий жамоанинг муқим ўйинчисига айланишини кутяпти.

Шу боис, мураббийлар штаби 23 ёшли форвардни ижарага юборишга розилик берди. Уни Ла Лиганинг уч жамоаси – “Жирона”, “Севилья” ҳамда “Валенсия” ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!