"Барса": Икки ҳимоячи маъқул, лекин уларни олиш имконсиз
Йўлини қидиришяпти
«Барселона» қишки трансфер ойнасида катта маблағ сарф қила олмайди. Молиявий чекловлар сабаб клуб учун янги футболчи олиш имкониятлари жуда тор. Шу билан бирга, каталонияликлар жамоага чап оёқли марказий ҳимоячи қўшишни устувор вазифа қилиб қўйган, аммо бундай шароитда керакли номзодни топиш осон эмас.
Sport нашри ёзишича, клуб раҳбарияти «Интер» таркибида ўйнаётган Алессандро Бастони ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол ўйинини катта қизиқиш билан кузатмоқда. Аммо ҳар икки футболчи ҳам молиявий жиҳатдан «Барселона» учун деярли етиб бўлмас вариант ҳисобланади – уларни қишда сотиб олиш амалда имконсиздек кўрилмоқда.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, 27 ёшли Бастонининг трансфер қиймати тахминан 65 миллион еврони ташкил этади. 24 ёшли Гвардиол эса янада қиммат баҳоланган – унинг нархи шу манбада 75 миллион евро атрофида кўрсатилган.
Изоҳлар (0)