“Барса” катта трансфердан воз кечди
“Барселона” мутасаддилари бир неча клуб даъвогарлик қилаётган “Милан” ярим ҳимоячиси Франк Кессиэ учун курашдан чиқди.
Кессиэ ёзда эркин агентга айланади ва уни бепул сафга қўшиб олиш имкони бор. Бироқ, футболчи талаб қилаётган маош каталонияликларга оғирлик қилади. Шу боис, улар тажрибали ярим ҳимоячи хизматидан воз кечди.
Кессиэ жорий мавсумда 22 та учрашувда майдонга тушиб, бешта гол ва битта гол пас муаллифи бўлди.
Африкалик футболчи 2015 йилда Италияга келганидан бери “Аталанта”, “Чезена” ва “Милан” клублари шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар