“Барса” маҳоратимни кўриб, менга муҳтож эканига ишонди!

Ўтган йили камтаргина “Легонес” жамоасидан қудратли “Барселона”га олиб келинган даниялик ҳужумчи Мартин Брэйтуэйт ўз ўйини билан каталонияликлар мутасаддиларнинг эътиборини қозонганини таъкидлади.

- “Барселона” мен юқори савияда ўйнай олишимни кўрди. Улар менинг ўйин услубим, айнан уларга керакли омил эканига ишонч ҳосил қилди. Улар менга юқори даражадаги клубдан ўйнашим ва катта босимга дош бериша олишимни айтди. Мана, ортга қараб, уларнинг фикри тўғри чиққанига амин бўляпман, - деди Мартин Брэйтуэйт.

Жорий мавсумда Мартин Брэйтуэйт 38 та учрашувда майдонга тушиб, рақибларига еттита гол урди ва жамоадошларини тўрт бор голли пас билан таъминлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар