“Барса”: Мана шу уч футболчи сотилмайди!

“Барселона” раҳбарияти бир неча йилдан бери давом этиб келаётган молиявий инқироздан қутилиши учун таркибдаги ҳар қандай футболчини сотиб юбориши мумкин.

Sport.es сайти, каталонияликлар уч нафар футболчидан ташқари ҳар қандай ўйинчига тушадиган таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини ёзмоқда.

Бош мураббий Хави Эрнандесга жамоанинг муваффақиятли ўйинларини таъминлаш учун яқин келажакда ярим ҳимоячилардан Гави ва Педри, шунингдек ҳимоячи Рональд Араухо таркибда бўлиши шарт.

Раҳбарият шу уч нафар футболчидан ташқари, бошқаларни сотиб юбориши жамоа ўйинига сезиларли даражада таъсир қилмайди.

Гави, Педри ва Араухонинг клуб билан шартномалари 2026 йилнинг ёзигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!