"Барса" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди!

"Барселона" жамоа таркибини кучайтириш борасида режалар тузмоқда. "Transfer News Live" нашрининг хабар беришича, каталонияликлар ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фил Фоденни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.

Маълумотларга кўра, Фоденнинг "Сити" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Шартномани узайтириш бўйича музокаралар ўтган йил ноябрь ойидан бери давом этмоқда, аммо ҳозирча томонлар бир тўхтамга келмаган. Бу эса ёздаги эҳтимолий трансфер учун имконият яратади.

Transfermarkt портали 25 ёшли ўйинчининг трансфер қийматини 80 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фоден "Манчестер Сити"нинг асосий жамоаси сафида 358 та учрашувда майдонга тушиб, 110 та гол урган ва 66 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!