"Барса" машҳур футболчи билан музокаралар ўтказди
Кейинги мавсумда ҳимоячининг «Интер» билан шартномаси тугайди.
«Барселона» клуби 2027 йилда эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилиш мақсадида Миланда «Интер» ҳимоячиси Федерико Димарко ва унинг вакили билан икки марта учрашув ўтказган.
Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Интер»нинг чап қанот ҳимоячиси билан амалдаги шартнома келаси ёзда якунланади. Айни пайтда футболчи янги чақириқ ва имкониятлар излаётгани айтилмоқда. «Барселона» эса Димаркони жамоани тарк этиши эҳтимоли ортиб бораётган Алехандро Бальде учун асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда.
Федерико Димарко 2019 йилдан буён «Интер» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у клуб таркибида учта ўйин ўтказди ва бир марта голли узатма билан жамоасига ёрдам берди.

Фикрлар