“Барса”: Мессининг ворисини топдик
“Барселона” раҳбарияти ўтган ёзда Лионель Месси билан янги шартнома туза олмагандан кейин жамоа мунтазам гол ура оладиган ўйинчига эҳтиёж сезмоқда.
Бу чемпионатда жамоа ўттизта ўйин ўтказган бўлса-да, энг кўп гол урган Депай ҳисобида атиги 10 та гол бор. Бу юқори даражали ҳужумчи учун анча кам.
Шу боис каталонияликлар Месси билан терма жамоада бирга ўйнаёдиган Лаутаро Мартинес трансфер қилишга қарор қилди. Улар бу ҳужумчига аввалги мавсумларда ҳам чорлов юборган эди. Ўшанда “Интер” жуда катта бадал пули тўлаб, трансферга қаршилик қилган.
Энди миланликлар ёзда Лаутарони яхши маблағ эвазига сотиб юборишга тайёр. Бунинг учун каталонияликлар 70-80 миллион евро атрофида харажат қилиши керак бўлади.
Фикрлар