"Барса" навбатдаги трансферни ҳал қилди. Трансфер каталонияликларга яна текинга тушади

"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ўз таркибини ярим ҳимоячи билан кучайтирмоқчи.

Журналист Жерар Ромеронинг маълум қилишича, "Милан" футболчиси Франк Кессье фаолиятини каталонияликлар сафида давом эттиришга яқин турибди. Томонлар ўзаро келишувга эришган.

Ивуарлик ярим ҳимоячи "кўк-анорранглилар" таркибига ёзда эркин агент сифатида келиб қўшилади. У айнан "Барса"га ўтиш учун "россонерилар" билан янги шартнома имзоламаяпти.

25 ёшли футболчи 2019 йилдан бери миланликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг трансфер нархи 45 миллон еврога тенг.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию