“Барса” нишонидаги футболчи ПСЖга ўтиши мумкин

  • 18 август, 2022, 16:29
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

ПСЖ ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ўз таркибини янада кучайтириб олиши мумкин. “The Times” нашри хабарига кўра, парижликлар “Манчестер Сити”нинг португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Франция нашрлари хабарига кўра, клуб Силванинг трансфер суммаси борасида “шаҳарликлар” билан келиша олса, бу харидни амалга оширади. Лига 1 чемпиони португалиялик юлдуз учун 70 миллион евро тўлашга тайёр.

Аввалроқ ОАВда Бернардонинг "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо бугун матбуотда каталонияликлар футболчини жорий мавсум ўз сафига қўшиб олмасиги айтилди.

28 ёшли футболчининг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” портали маълумотларига кўра, Бернардунинг нархи 80 миллионни ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!