“Барса” Норвегия терма жамоаси форвардини олади

Испания чемпионатида пешқадамлик қилаётган “Барселона” жамоаси раҳбарияти мавсум бошида “Манчестер Юнайтед”дан ижарага олинган Маркус Рэшфордни тўлиқ трансфер қилишга уринмоқда.

Шу билан бирга агар бу трансферни якунлаш имкони бўлмаса, каталонияликлар жамоага Норвегия терма жамоаси ҳужумчисини таклиф этадиган бўлди.

Record нашри маълумотига кўра, “Барса” спорт директори Деку “Манчестер Юнайтед”даги ҳамкасблари билан Рэшфорд масаласида келиша олмаса, клуб “Бенфика” ҳужумкор футболчиси Андреас Шельдерупни сотиб олишга ҳаракат қилади.

Қайд этилишича, 20 ёшли футболчига бир қатор Европа клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда ва “Бенфика”да ёзда ўз ўйинчисини сотиб юбориб, даромад қилишни режалаштиряпти.

Шельдерупнинг шартномасида 100 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган.

Яқинда ёш футболчи Норвегия терма жамоаси сафида катталар даражасидаги илк голини урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!