“Барса” ололмаган юлдуз учун уч клуб “даҳшатли” сумма тикди
Ёзги трансферлар вақтида “Барселона” Испания терма жамоасида порлаган Нико Уильямсни қўлга киритишга уриниб кўрди.
Каталонияликлар 22 ёшли ҳужумчини 60-70 миллион евро атрофидаг маблағ эвазига олмоқчи бўлганди. Бироқ бу трансфер ўхшамади.
Энди “Атлетик” ўйинчисининг бозори яна қайнайдиган бўляпти. Келаси ёз бильбаоликлар Уильямс трансферидан мўмай пул ишлаб олиши мумкин.
TodoFichajes нашрининг маълум қилишича, “Арсенал”, “Челси” ҳамда “Пари Сен-Жерман” сингари бақувват клублар Нико учун 150 миллион евро тўлашга тайёр.
Мутахассислар бу вазиятда кўп нарса Нико Уильямснинг қандай қарорга келиши ва қайси жамоани танлаши муҳим аҳамият касб этишини таъкидламоқда.
Фикрлар