“Барса” орзусидаги футболчи учун икки юлдузини “қурбон” қилади

“Барселона” раҳбарияти “Интер” ҳимоячиси Аллесандро Бастонини олиш йўлларини қидирмоқда. Каталонияликлар Италия клуби ўз етакчиси учун талаб қилаётган 80 миллион еврогача бўлган маблағни ўта юқори, деб ҳисобламоқда.

Клубда молиявий қийинчиликлари борлиги туфайли каталонияликлар “Интер” билан битимга ўз ўйинчиларни қўшиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манба маълумотига кўра, “Интер” каталонияликлар сафида ўйнаб келаётган ҳужумкор футболчилар – Даниэль Ольмо ва Ферран Торресга қизиқиш билдиряпти. Аммо бу икки ўйинчининг ўзи “Барса”дан кетмоқчи эмас.

Трансфер бўйича экспертлар ҳам бу рокировканинг амалга ошиши жуда мураккаб эканини таъкилаяпти. Агар каталонияликларнинг бу режаси ўхшамаса, улар Бастони трансфери нархини туширишнинг бошқа йўлларини топиши керак бўлади.

Жорий мавсумда Бастони барча мусобақаларда 35 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 6 та голли узатма қайд этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!