“Барса” ўйинчилари Винисиуснинг ташвишидан хурсанд

Футбол жамоатчилигининг катта қисми бу йилги “Олтин тўп” соврини Винисиус Жуниорга эмас, Родрига берилганини муҳокама қилмоқда.

Sport.es сайти “Барселона” футболчилари нуфузли соврин “Реал” ҳужумчисига эмас, “Манчестер Сити”да ўйнаётган испан футболчиси Родрига топширилганини мамнуният билан қабул қилганликлари ҳақида ёзди.

“Реал” вакилларидан фарқли равишда “Барселона” футболчилари (Лани Ольмо, Ламин Ямаль) “Олтин тўп” тақдимот маросимда бевосита иштирок этди. Улар ҳали овоз бериш натижалари эълон қилинмай туриб, ўз жамоадошларига бош совринни Родри ютиши эҳтимоли катта эканини маълум қилишган.

“Олтин тўп”нинг янги соҳиби расман эълон қилинганидан кейин “Барселона”нинг аксарият ўйинчилари Родрини табриклаб қўйди.

“Манчестер Сити”нинг испаниялик легионери индивидуал соврин учун курашда “Реал” ўйинчиларидан Винисиус Жуниор, Жуд Беллингем, Даниэль Карвахални ортда қолдирди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!