“Барса” ўзига ёқадиган супертўпурарни бошқа топ-лигадан топди
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” спорт директори Деку 2026 йилги иккита трансфер ойнаси учун харидларни режалаштириш ишларини бошлаб юборган.
Каталония суперклубининг асосий мақсадларидан бири юқори даражадаги марказий ҳужумчи сотиб олиш ҳисобланади. Деку ана шу режани амалга ошириш учун “Интер” форварди Лаутаро Мартинесни трансфер нишонлари рўйхатига киритди.
Бу ҳақида таниқли журналист Руди Галетти хабар берди.
Манба маълумотига кўра, трансфер бозорини фаол тарзда ўрганаётган Деку айнан 28 ёшли аргентиналик юлдуз номзодини танлади. Каталонияликлар аввалги мавсумларда бир неча бор Мартинесни трансферга кўндиришга уриниб кўрган.
Жорий мавсумда Лаутаро 17 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол ва 2 та ассист қайд этди. Унинг “Интер” билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 85 миллион еврони ташкил қилмоқда.



Комментарии