“Барса” пул тўламай, зўр ўйинчига эга бўлмоқчи

Молиявий жиҳатдан мураккаб вазиятга тушиб қолган “Барселона” таркибга янги футболчиларни жалб қилишда кам харажат вариантларни қидирмоқда. Бу борада асосий эътибор ёзда эркин агентга айланадиган футболчиларни таклиф қилишга қаратилмоқда.

Каталонияликлар нишонида турган ПСЖ қанот ҳимоячиси Хуан Бернат ҳам ёзда Парижни тарк этиши мумкин.

Парижликлар у билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олгани йўқ. Чунки жамоани Маурисио Почеттино қабул қилиб олганидан кейин у испаниялик ҳимоячига ишонч билдирмай қўйди. Шу боис, Бернатнинг ўзи ҳам 2011-2014 йиллар давомида ўйнаган примерага қайтишни мақсад қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар