“Барса” “Реал”ни шарманда қилиш бўйича рекорд ўрнатди

TIGGO 2 PRO

Испания Суперкубоги учун ўтказилган баҳсда “Барселона” футболчилари ашаддий рақиб – “Реал”ни 5:2 ҳисобида енгиб, бош соврин соҳибига айланди.

Бу баҳс нейтрал майдон – футбол марказига айланиб бораётган Саудия Арабистони пойтахти Жиддадаги аренада ташкил этилди.

Opta Sport статистика марказининг маълум қилишича, йирик ҳисобда якунланган ўйин каталонияликларга янги тарихий натижа олиб келди.

Манбага кўра, икки жамоанинг узоқ йиллик рақобати тарихида “Барселона” илк маротаба кетма-кет иккита учрашувда “Реал” дарвозаига тўртта ва ундан кўп тўп киритди.

Ханс-Дитер флик шогирдлари жамоаларнинг Ла Лига 11-турида юз берган аввалги тўқнашувида мадридликлар дарвозасига жавобсиз тўртта гол урган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!