"Барса" сардори 2 та жаҳон чемпионатига борди, аммо бир дақиқа ҳам ўйнамади
Уругвай терма жамоаси ҳимоячиси Рональд Араухо Қатардан кейинги иккинчи жаҳон чемпионатида ҳам майдонга тушмади.
«Барселона» футболчиси сўнгги икки жаҳон чемпионати учун Уругвай терма жамоаси рўйхатига киритилган бўлса-да, ҳар икки мусобақада ҳам унинг ҳисобида бир дақиқа ҳам ўйин вақти қайд этилмаган.
2022 йилда Қатарда ўтган мундиал пайтида Араухо жароҳати туфайли терма жамоа учрашувларида иштирок этмаган ва майдонга тушмаган эди.
2026 йилги жаҳон чемпионатида эса вазият бошқача бўлди: футболчи соғлом бўлишига қарамай, Марсело Бьелса бошчилигидаги мураббийлар штаби қарорига кўра бирор ўйинда майдонга туширилмади. У барча учрашувлар учун қайдномага киритилган, аммо бирорта баҳсда иштирок этмади.
Уругвай терма жамоаси бу галги мундиалда плей‑офф босқичига йўлланма ололмади ва мусобақани гуруҳ босқичидаёқ тарк этди.
Ўтган мавсумда Рональд Араухо "Барселона2 таркибида 38 та ўйин ўтказиб, 4 та гол муаллифига айланди.

Фикрлар