“Барса” суперклубдан зўр ўйинчи оляпти

  • 21 Apr 13:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти ёзда клубни тарк этадиган Самюль Умтити ўрнини босадиган футболчи қидираётган эди. Каталония клуби мутасаддилари “Милан” сардори Алессио Романьолига эътибор қаратди.

Tecno

Жоан Лапорта бу трансферни тезроқ амалга оширмоқчи ва ана шу мақсадда, марказий ҳимоячининг агенти Мино Райолага тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб, муражаат қилди.

Романьолининг “Милан” билан амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг якунланади. Томонлар янги битим бўйича бир қарорга келгани йўқ. Тажрибали ҳимоячининг трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил қилади.

Алессио Романьоли жорий мавсумда А Серияда 20 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.

Comments

You must be logged in to commet!