“Барса” тўрт футболчини нишонга олди

“Барселона” президенти Жоан Лапорта ёзги трансферлар мавсумида каталонияликлар камида тўртта футболчини ўз сафига қўшиб олишини маълум қилди.

Клуб хўжайинининг айтишича, “Милан” ярим ҳимоячиси Франк Кесси билан шахсий шартнома борасида келишувга эришилди ва ивуарлик футболчи мавсум якунланиши билан Каталонияга кўчиб ўтади.

Айни пайтда клуб мутасаддилари “Челси” билан шартномаси якунланаётган икки ҳимоячи – Андреас Кристенсен ва Сесар Аспикулиэта билан музокараларни муваффақиятли якунлаш арафасида турибди.

Шунингдек, “Барселона” вакиллари “Аякс” ҳимоячиси Нуссер Мазрауидан ўз таклифларига жавоб кутмоқда.

- Тез орада биз тўртта трансферни ижобий якунлаймиз. Асосий ғоямиз ҳимоядан ташқари майдон маркази ва ҳужум чизиғини ҳам кучайтириш, - деди Жоан Лапорта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!