“Барса”: У барибир келади

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман “Ливерпуль” етакчиларидан бири Жоржиньо Вейналдумнинг Каталонияга келишидан умидини узгани йўқ.

Аввалроқ, футболчининг ўзи Каталониядан таклиф олмаганини таъкидлаб, янги мавсумга ливерпулликлар билан тайёрланаётганини маълум қилган эди.

Куман бу Вейналдумни Нидерландия терма жамоасига жалб қилган мутахассис ҳисобланади. Қолаверса, моҳир ярим ҳимоячининг “Ливерпуль” билан шартнома келаси йили якунланиши боис трансфер суммаси катта бўлмайди. Томонлар янги битим бўйича келиша олмаган.

“Барселона” ливерпулликлар Вейналдумни ёзда текинга қўлдан чиқармаслик учун жорий трансферлар мавсумин уни сотиб юборишига ишонмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)