"Барса" ва "Ал-Аҳли" Кессининг трансфери бўйича келишиб олди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кесси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Барса" 26 ёшли кот-д’Ивуарлик футболчисини тахминан 15 миллион еврога сотиб олиш бўйича "Ал Аҳли" билан оғзаки келишувга эришган.

Ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг, келишув бир неча соат ичида имзоланиши кутилмоқда. Кесси Саудия клуби билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.

Франк ўтган ёзда "Милан"дан "Барса"га эркин агент сифатида ўтган эди. Каталонияликлар билан Испания чемпионлиги ва Суперкубогини қўлга киритди.

Кесси "кўк-анорранглилар" сафида 43 та ўйинда 3 та гол урди, 3 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!