“Барса”: Холанд келмаса, ўрнига зўри бор!
“Барселона” раҳбарияти Эрлинг Холандга анчадан бери қизиқиш билдирмоқда. Лекин “Боруссия” тўпурарини трансфер қилиш жуда мураккаб иш. Каталонияликлар унинг ўрнига бошқа номзод топиб қўйди.
El Nacional нашрининг хабар беришича, “Барселона” Холандни қўлга кирита олмаса, эътиборини “Манчестер Юнайтед” плеймейкери Бруну Фернандешга қаратади.
Улар португалиялик ярим ҳимоячи трансферини ёзда ҳал қилмоқчи.
27 ёшли Фернандеш 2020 йилда “Спортинг”дан “Манчестер Юнайтед”га кўчб ўтиб, жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланганди. Бироқ, 2021 йилнинг августида Криштиану Роналду Манчестерга қайтганидан кейин у иккинчи планга ўтиб қолди.
Бруну жорий мавсум премьер-лигада 18 та учрашувда бешта гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Чемпионлар лигасида беш марта майдонга тушиб, жамоадошларига олтита голли пас берди.
“Манчестер Юнайтед” билан 2025 йилнинг ёзигача шартнома тузган футболчининг трансфери 90 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Фикрлар