“Барса” яна дарвозабон оляпти

CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” яна дарвозабон оладиган бўлди. Каталонияликлар “Реал Сосьедад” посбони Алекс Ремирога қизиқиш билдирмоқда ва футболчига шартнома таклиф қилишга тайёр.

Tecno

Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Каталония клуби 30 ёшли голкипернинг ўйинларини диққат билан кузатиб келмоқда ва уни “Барса”нинг асосий дарвозабони Жоан Гарсия учун ишончли захира сифатида кўрмоқда.

“Барселона” спорт директори Деку ўтган ёзда Гарсияни имзолашдан олдин Ремиронинг вазияти билан бир неча бор қизиққан.

Маълумотларга кўра, Ремиро “Барселона”да Гарсия билан рақобатга киришишга тайёр. Бироқ каталонияликлар жамоадаги дарвозабонлар рўйхатини тартибга солиб олиши керак. Жамоада Жоан Гарсияда ташқари Марк-Андре тер Штеген ва Войцех Шченсни каби тажрибали посбонлар ҳам бор.

Жорий мавсумда Алекс Ремиро Ла Лигада 20 та ўйин ўтказди. Transfermarkt порталига кўра, унинг трансфер қиймати 14 млн еврони ташкил қилади.

Сўнгги турда “Барселона” сафарда “Реал Сосьедад”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!