"Барса" янги юлдузни Англиянинг икки клуби билан талашяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испаниянинг «Бетис» жамоасида тўп сураётган марказий ҳимоячи Натан 2027 йилда фаолиятида янги босқичга кўтарилиши мумкин.

Журналист Экрем Конур тарқатган маълумотга кўра, 25 ёшли бразилиялик футболчига Англия премьер-лигасининг икки етакчи клуби — «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Натан учун курашга «Барселона» ҳам қўшилиши режалаштирилмоқда.

Жорий мавсумда Натан барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда тўққизта учрашувда майдонга тушди ва бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

Футболчининг «Бетис» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассисларининг баҳосига кўра, Натаннинг трансфер қиймати 30 миллион евро атрофида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!