"Барса" етакчи ўйинчи билан музокара бошлади
«Барселона» ҳужумчиси Рафинья Диас клуб билан шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда Barça Universal нашри бошқа манбаларга таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, «кўк-анорранглилар» бразилиялик футболчи билан янги келишув бўйича иш бошлаб юборган. Томонлар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Рафинья клубда қолиш учун Саудия Арабистони жамоаларидан келган жуда манзур таклифлардан ҳам воз кечгани айтилмоқда.
Жорий мавсумда Рафинья марказий ҳужумчи сифатида майдонга тушмоқда. У барча мусобақалар доирасида ўтказилган беш ўйинда саккизта гол уриб, бир бор ҳамюртини голли пас билан таъминлашга муваффақ бўлди.
Ҳозирги кунда 29 ёшли бразилиялик футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Фикрлар