“Барса” ёқмади. Машҳур юлдуз клубдан ўзини қўйиб юборишни сўради

Илкай Гюндоған “Манчестер Сити”даги узоқ йиллик фаолиятидан кейин ўтган ёз эркин агент сифатида “Барселона” сафига қўшилган эди.

Германиялик футболчи энди клуб раҳбариятидан келаси ёз ўзини қўйиб юборишни сўраяпти.

33 ёшли ярим ҳимоячи олдида Англияга қайтиш ёки Саудия Арабистонига бориб, катта миқдорда пул ишлаб олиш вариантлари турибди.

Гюндоған Каталония клубига кўчиб ўтганида “Барселона” билан 2025 йилнинг ёзигача шартнома имзолаган эди. Бироқ у жамоани имкон қадар эртароқ тарк этмоқчи.

Куни кеча “Барселона”нинг аксарият футболчилари ПСЖ билан ўйиннинг биринчи бўлимида қизил карточка олган Рональд Араухони танқид қилгани учун Илкай Гюндоғанга қарши чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
19/04/2024 13:35
Барсани номила колган. Ливерпуль ёки Арсеналга утса айни муддао.