“Барса” юлдузи сохта фанатлардан шикоят қилди
“Барселона” ҳимоячиси Жоау Канселу ёш мухлисига автограф бермаганини ортидан келиб чиққан можародан кейин нега бундай қилганини очиқлади.
- Комментариялардаги аҳмоқона изоҳлар кўпайиб кетганини инобатга олиб, айрим нарсаларни гапирмасам бўлмайди.
Биринчидан, улар мухлислар эмас, 20 ёшли “болакай”лар. Улар ҳар куни мени машғулотлар маркази атрофида, паркда оилам билан сайр қилиб юрганимда кутиб турган бўлади.
Иккинчидан, улар стикерларга, футболкаларга автограф қўйиб беришимни сўрайди. Кейин бу нарсаларни сотиб юборади. Бу ҳолат ҳар куни такрорланади. Ҳар гал бир хил одамлар шундай қилади. Инсоннинг шахсий ҳаёти борлигини инобатга олмайдиган одамлар ҳам бор.
Танқид қилаётган одамлар, илтимос, коммент ёзишдан олдин ҳақиқий ҳолатни аниқлаштириб олинглар. Чунки ҳақиқий мухлислар ҳурмат қилишни билади, - деди Жоау Канселу.
Фикрлар