“Барса” юлдузи тиланчилик қилганини тан олди
Бу мавсум “Барса”да ўйини очилиб бораётган ва тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган Рафинья болалиги қийинчиликда ўтганини тан олди.
- Болалигимда оч қолганман, десам бу адолатдан бўлмайди. Уйимизда овқат етишмовчилиги бўлмаган.
Шунга қарамай, ҳар гал машғулотлардан кейин кўчада туриб, одамлардан менга овқат олиб беришларини сўрардим. Баъзи одамлар менга ёрдам берарди, айримлар ишёқмасликда айбларди. Бу ҳолат 12-14 ёшимда бўлган, - дейди Рафинья.
Бразилиялик 27 ёшли футболчи футбол сир-асрорларини ўз юртида “”Аваи” клубида ёшлар жамоасида ўрганган. Европага 2016 йили кўчиб келиб, дастлаб Португалия чемпионатида “Гимараэш” ва “Спортинг” шарафини ҳимоя қилган.
“Барселона”га кўчиб ўтганча Францияда “Ренн” ва Англияда “Лидс” жамоасида тўп тепган. Каталонияга 2022 йилнинг ёзида трансфер қилинган.
Фикрлар