“Барса”да ўйнаган футболчи: Месси зўр сардор бўлмаган!

“Барселона”да Лионель Месси билан бирга тўп тепган Иван Ракитич аргентиналик юлдуз ҳақида гапирди.

Хорватиялик футболчи 2014-2020 йиллар давомида Месси билан бирга ўйнаган ва каталонияликлар сафида тўрт карра Испания чемпиони бўлган.

- Месси жаҳон футболи тарихида энг зўри, агар истаганида дунёда энг кучли чап қанот ҳимоячиси бўла оларди.

Лео ҳар доим ҳам зўр сардор бўла олмаган, чунки айрим вазиятларда қандай йўл тутиш тўғри бўлишини айтмас эди. Месси айнан мана шу хусусияти билан ҳам ўзига хос ва бошқаларга ўхшамайди, - деди Иван Ракитич.

Лионель Месси ўтган ёз Европа футболини тарк этди. Аргентиналик юлдуз айни пайтда "Интер Майами" сафида тўпурарлик бўйича МЛС рекордларини янгилай бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!