“Барса”да пайдо бўлган “юлдузча”га 5 та гранд оғиз солмоқда

“Барселона”да тарбияланган ҳимоячи Микоил Файе Европанинг машҳур клублари назарига тушди.

19 ёшли сенегаллик футболчи ҳали “Барселона”нинг биринчи жамоасига қабул қилингани йўқ. Бироқ Хави Эрнандес келаси мавсум олдидан уни асосий таркибга қўшмоқчи эди.

Бироқ испаниялик мутахассис ўрнини германиялик Ханс-Дитер Фликка бўшатиб берди. Янги бош мураббий ҳали Файега эътибор қаратгани йўқ.

Бундан бир неча гранд клублар унумли фойдаланиб қолмоқчи. Хусусан,  Daily Mail нашрининг ёзишича, Микоилга “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль”, “Бавария” ва “Байер” жиддий қизиқмоқда.

“Барселона” жамоада  марказий ҳимоячилар кўплиги ва молиявий қийинчиликлар туфайли Файени ёзда яхши таклиф эвазига қўйиб юбориши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!