"Барса"да унга жой йўқ! Аммо "Милан"...

"Милан" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби "Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьяничга қизиқиш билдирмоқда.

Football Espana нашрининг La Gazzetta dello Sport нашрига таяниб хабар беришича, айни пайтда “Барселона” 32 ёшли босниялик футболчини янги мавсум режаларига киритмаяпти. Шу сабабли каталонияликлар уни уни сотиш имкониятларини қидирмоқда.

Хабарингиз бор, Пьянич ўтган мавсумни Туркиянинг “Бешиктош” клубида ижара асосида ўтказган эди. У истанбулликлар сафида 20та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!