“Барса”дан ўз уйида енгилган “Реал” Анчелотти ўрнига зўр мураббий топиб қўйди
Испания чемпионати доирасида “Реал” ўз майдонида “Барселона”га 0:4 ҳисобида енгилганидан кейин клуб раҳбариятининг бош мураббий Карло Анчелоттига ишончи пасайди.
Клуб мутасаддилари Карло Анчелоттини мавсум давомида ишдан бўўатмайди. Италиялик мутахассиснинг шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган.
Ўзгариш мавсум якунланганидан кейин юз бериши кутимлмоқда.
Relevo нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” жамоа бошқарувини Бундеслигада муваффақиятли ишлаётан Хаби Алончога топширмоқчи.
Ўз навбатида, “Байер” ҳам жамоани илк бор чемпиона қилган мураббий билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда. Хаби Алонсонинг ўзи ҳам энди топ-жамоаларни бошқариш даври келганига ишонмоқда ва бу имкониятни қўлдан чиқармоқчи эмас.
Фикрлар