“Барса”га 18 ёшли Месси келади
Франциянинг “Страсбург” клубига тегишли бўлган қанот ҳужумчиси Райан Месси фаолиятини Испания гранди “Барселона”да давом эттириши мумкин.
Айни пайтда Райан Месси ижара шартномаси асосида Саудия Арабистонининг “Неом СК” клубида ўйнаяпти.
Манбаларда қайд этилишича, 18 ёшли француз футболчисига “Барселона”дан ташқари “Бавария” ва “Пари Сен-Жермен” каби қудратли клублар ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ “Страсбург” клуби хўжайинлари “Челси”га ҳам эгалик қилишини инобатга олиб, экспертлар Лондон клуби ёш истеъдодни ўз сафига қўшиб олиш масаласини тезлаштириши мумкинлигини таъкидлаяпти. Чунки “Челси” хўжайинлари ҳам Мессини клуб келажак лойиҳасининг муҳим қисми деб ҳисоблайди ва уни қўйиб юборишни истамаяпти.
Жорий мавсумда Райан Месси барча мусобақаларда 22 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Унинг “Страсбург” билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўртасигача мўлжалланган.

Фикрлар