“Барса”га керак бўлмай қолган ҳужумчи учта суперклубдан таклиф олди
“Барселона” январь ойида ўз таркибига Англия премьер-лигасидан Пьер-Эмерик Обамеянг, Ферран Торрес ва Адама Траорени қўшиб олганидан кейин аввалги мураббий Рональд Куман олиб келган Мемфис Депай амалда жойини йўқотди.
Нидерландиялик ҳужумчининг ўзи ҳам ёзда бошқа жамоага ўтишни истаяпти. Вазиятни кузатиб турган бир неча қудратли клублар истеъдодли тўпурарни ўз сафига чорлаяпти.
Испаниянинг sport.es нашри хабар беришича, Италия грандлари – “Интер”, “Милан” ва “Ювентус” Депайни ёзда трансфер қилиш имкониятлари ҳақида “Барселона”дан маълумот сўраган.
Депай ўтган ёзда “Лион”дан эркин агент сифатида “Барселона”га ўтганидан кейин испания чемпионатида 16 та учрашувда саккизта гол урди ва иккита голли пас узатди.
Фикрлар