“Барса”га ўтмайман!
“Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Жованни Ло Чельсога Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” жиддий қизиқиш билдираётган эди.
The Independent нашри журналисти Мигель Дилэйни тарқатган хабарга кўра, Ло Чельсо Каталония клубига кўчиб ўтишдан бош тортган.
Маълумотларга қараганда, Жованнига ҳозирги жамоасидаги фаолияти жуда маъқул келмоқда. Футболчининг бош мураббий Анге Постекоглу билан муносабати аъло даражада.
“Барселона” таркибини тажрибали ярим ҳимоячи билан кучайтириш мақсадида қишки трансферлар даврида Жованни Ло Челсьони мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи эди. Энди спорт директори Деку бошқа номзод топиши керак бўлади.
Фикрлар