"Барса"нинг собиқ ўйинчисини Англия грандлари талашмоқда
“Челси” ва “Манчестер Сити” чап қанот ҳимоясидаги муаммоларни бартараф этиш учун “Эвертон” ҳимоячиси Люк Динни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.
Аслида ҳар икки клуб “Лестер”дан Бен Чилуэллни олмоқчи эди. Лекин “тулкилар” ўз футболчиси учун 75 миллион фунт талаб қилмоқда ва бу сумма ҳозирги шароитда ҳеч бир жамоани қониқтирмайди.
“Эвертон” жорий мавсумда 33 та учрашув ўтказиб, битта гол ва еттита голли пас муаллифи бўлган Динни 28 миллион еврога трансфер қилишга тайёр.
Фикрлар